июн 09, 2022 16:11 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда ШҲТ соғлиқни сақлаш вазирлари йиғилиши ўтказилди
    Ўзбекистонда ШҲТ соғлиқни сақлаш вазирлари йиғилиши ўтказилди

Тошкент шаҳридагида Халқаро анжуманлар саройида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирларининг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш “ШҲТ мамлакатлари анъанавий (халқ) табобатини замонавий соғлиқни сақлаш тизимларига интеграцияси” халқаро форуми доирасида ўтказилмоқда.

Гибрид форматда, Ўзбекистон Республикаси раислигида ўтаётган учрашувда ШҲТга аъзо мамлакатлар соғлиқни сақлаш вазирлари, шунингдек, соҳада фаолият олиб бораётган халқаро экспертлар, турли вазирлик, идоралар раҳбарлари, фахрий меҳмонлар иштирок этяпти.

Анжуман аввалида мамлакатимиз соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев ва ШҲТ Бош котиби Чжан Мин сўзга чиқиб, қатнашчиларни бугунги нуфузли тадбирдаги иштироки билан қутлади.

Бош котиб онлайн чиқишида ташкилот олдида тизимдаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш вазифаси турганини таъкидлаб, бунинг учун барча имконият мавжудлигини қайд этди.

Айни пайт дастурга мувофиқ, Ҳиндистон соғлиқни сақлаш ва оила фаровонлиги вазири Мансух Мандавиа маъруза қилди.

Ёрлиқ