Ўзбекистон Сенат раиси Женевада Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори билан учрашди
Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Халқаро меҳнат конференциясининг 110-сессиясида иштирок этиш учун Швейцариянинг Женева шаҳрига ташриф буюрганида, Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори билан
Ўзбекистон Сенат раиси Танзила Норбоева Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Гай Райдер билан мулоқоти чоғида,
Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги алоқалар ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Музокаралар натижасида Ўзбекистон ва ХМТ ўртасида ҳамкорлик қамровини кенгайтиришга, республикада муносиб меҳнат шароитларини яратиш масаласида биргаликда ишлашга келишиб олинди.
Шунингдек, Танзила Норбоеванинг Женевага ташрифи доирасида Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) бош директори Д.Танг билан учрашуви ўтказилди.
Учрашувда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ҳамда Ўзбекистон БИМТ Глобал инновацион индексидаги ўрнини яхшилашга қаратилган ҳамкорликда амалга оширилаётган ишларни давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.
Д.Танг Ўзбекистонда интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ўзгаришларни диққат билан кузатиб бораётганини, президент томонидан тасдиқланган 2022-2026-йилларда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегиясини пухта ўрганиб чиққанини ва мазкур стратегия давлат эътибори исботи эканини таъкидлади.