Ўзбекистон президенти АҚШ Қуролли кучлари марказий штаби қўмондони билан учрашди
(last modified Tue, 14 Jun 2022 11:20:37 GMT )
июн 14, 2022 16:20 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти АҚШ Қуролли кучлари марказий штаби қўмондони билан учрашди
    Ўзбекистон президенти АҚШ Қуролли кучлари марказий штаби қўмондони билан учрашди

АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондони Ўзбекистон президенти билан мулоқт қилди.

АҚШ Қуролли кучлари олий бош қўмондони Майкл Курилла Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашганида,  Ўзбекистон ва АҚШ стратегик шерикни янада ривожлантириш ва ҳар томнлама ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик  соҳасидаги амалий ҳамкорликни давом эттириш масалаларини муҳокама қилди. Томонлар Афғонистонда тинчлик-осойишталик ўрнатиш ҳамда ижтимоий -иқтисодий тикланиш, устувор инфратузилма лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги ташаббус ва дастурларини илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновнинг СЕНТКОМ /АҚШ Марказий қўмолонлиги/ қўмондони Майкл Курилла ўртасидаги учрашувда томонлар Марказий Осиёдаги масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

АҚШ давлати Ўзбекистон орқали Марказий Осиё минтақаси ва Афғонистонда ўз таъсирини давом эттириш ва кучайтиришга интиади. Айни пайтда Россия ва Украина ўтасидаги можародан сўнг, Марказий Осиё минтақасига Ғарб расмийлари ташрифи сезиларли даражада ошди.

 

 

Ёрлиқ