Қозоғистондан 31 нафар ўзбекистонлик ва 17 тожикистонлик чиқариб юборилди
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида полиция ходимлари каврак ўсимлигини ноқонуний йиғиб олиш билан шуғулланган 51 нафар хорижликни аниқлади. Улардан 31 нафари ўзбекистонлик ва 17 нафри тожикистонлик..
Қозоғистоннинг Туркистон вилояти полициячилари томонидан миграция қонунчилиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ноқонуний миграция каналларига чек қўйиш ва уларнинг ташкилотчиларини аниқлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда деб хабар қилган Кун сайти.
Туркистон вилоят ҳудудида жойлашган чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан аҳоли миграцияси соҳасидаги Қозоғистон қонунчилигига риоя этилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан мунтазам равишда рейд ва профилактика тадбирлари ташкил этилиб, комплекс текширувлар ўтказилмоқда.
Хусусан, Ўтрор тумани полиция бўлими ходимлари томонидан олиб борилган профилактика тадбирлари давомида “Қорақўнғир” ҚФЙ ҳудудидаги дашт кенгликларида доривор каврак ўсимлигини тераётган 51 нафар чет эл фуқароси аниқланди.
Улардан 31 нафари Ўзбекистон фуқароси, 17 нафари Тожикистон фуқаролари бўлган. Полициячилар хорижликларни туман бўлимига олиб борган.