Ўзбекистонда яна 59 ишида коронавирус аниқланди
(last modified Sat, 18 Jun 2022 05:26:02 GMT )
июн 18, 2022 10:26 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда яна 59 ишида коронавирус аниқланди
    Ўзбекистонда яна 59 ишида коронавирус аниқланди

16 июнь куни Ўзбекистонда 59 кишида (пойтахтнинг ўзида — 45 кишида) коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу март ўрталаридан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.

Қалампир сайтининг Ўзбекистон ССВга таяниб хабар қилишича янги касалланиш ҳолатларининг:

•  2 нафари Андижон вилоятида;•  1 нафари Бухоро вилоятида;•  2 нафари Самарқанд вилоятида;•  4 нафари Сурхондарё вилоятида;•  1 нафари Фарғона вилоятида;•  4 нафари Тошкент вилоятида;•  45 нафари Тошкентда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Пандемия бошланганидан буён Ўзбекистонда расман қайд этилган коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 239,4 мингтани ташкил этмоқда.