Илҳом Алиев Тошкентга келди
Тошкент аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиевнинг ташрифи давомида саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, фан ва инновациялар, туризм ва бошқа соҳаларда амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган мустаҳкам икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган.
Бугун шунингдек Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Озарбойжон президентининг давлат ташрифи Ҳайдар Алиев шарафига номланган кўча ва унинг ёдгорлиги очилишида қатнашдилар.
Президент Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи Озарбойжон халқининг умуммиллий етакчиси, ўзбек халқининг яқин дўсти Ҳайдар Алиев шарафига номланган кўчанинг очилиш маросимидан бошлангани катта рамзий маънога эга. У киши XX асрнинг атоқли сиёсий ва давлат арбоби, мустақил Озарбойжон асосчиси сифатида тарихга кирди. Ҳайдар Алиевнинг қатъияти, кучли сиёсий иродаси ва беқиёс етакчилик сифатлари туфайли ёш суверен давлат барча қийинчилик ва синовларни муносиб енгиб ўтди, - деган мирзиёев сўзлаини Ўзбекистон ОАВ келтирган.
Ўзбекистон раҳбари Озарбойжон умуммиллий етакчиси мамлакатлар ўртасидаги дўстлик муносабатлари ва қардош халқларимизнинг тарихий ришталарини изчил мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлади.
Озарбойжон президенти ташриф унинг пандемиядан кейинги илк хорижий ташрифи эканини қайд этиб, давлат раҳбари ва Ўзбекистон халқига Ҳайдар Алиевнинг ёрқин хотирасини асраб-авайлашга қаратилаётган доимий эътибор учун миннатдорлик билдирди.