Оилавий меҳмонхоналар: сайёҳликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон ташаббусидир
(last modified Tue, 28 Jun 2022 05:26:35 GMT )
июн 28, 2022 10:26 Asia/Tashkent
  • Оилавий меҳмонхоналар: сайёҳликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон ташаббусидир
    Оилавий меҳмонхоналар: сайёҳликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон ташаббусидир

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрининг Паркент туманидаги Кумушкон сайёҳлик оилавий меҳмонхоналар маҳаллий ва хорижий туристлар учун энг машҳур сайёҳлик маскан ҳисобланади.

Эрон телерадикоаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча  ўтган йилларда Ўзбекистон ҳукумати қашшоқликни камайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожланириш бўйича салмоқли чора -тадбирларни амалга оширди. Ўзбекистоннинг тоғли Кумушкон ҳудудида оилавий меҳмонхоналар ташкил этилгагни ҳам  бу мамлакатнинг амалга ошираётган ишлар самарасидир.

Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томониданн ташкил этилган медиа-тур доирасида маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари оилавий меҳмонхоналарда бўлиб  улардаги шароитлар билан танишди.

Бу минтақанинг  маҳаллий аҳолиси ва хорижлик туристларни жойлаштириш ҳамда зарур хизматлар  кўрсатиш мақсадида оилавий меҳмонхоналар ташкил этилган.

Кумушкон ҳудудидаги оилавий меҳмонхоналардан ирининг эгаси,  Антонина Мадалиева  ўз сўзларида,  2019-йилда оилавий меҳмонхона ишга туширилди ва туризм соҳасида ўз фаолиятини бошлади. Сўнгги йилларда эса давлат тадбиркорлик учун жуда яхши шароит яратиб бержи ва ҳозирда кунига 20 нафар сайёҳни қабул қила олади де таъкидлади.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида  800 дан ортиқ оилавий меҳмонхоналар, Паркент туманида эса  56 та оилавий меҳмонхоналар мавжуд.