июл 03, 2022 11:02 Asia/Tashkent
  • Қорақалпоғистондаги воқеаларга ҳукумат расмийлари муносабат билдирдилар
    Қорақалпоғистондаги воқеаларга ҳукумат расмийлари муносабат билдирдилар

Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон автоном республикасининг парламенти, вазирлар кенгаши ва ИИВ бу ҳудуддаги норозилик намойишларга нисбатан муносабатида жиноий бир гуруҳ Қорақалпоғистонда ҳокимият биносини эгаллаб олишга уринди де эълон қилдилар.

Форс ахборот агентлигига кўра,  1-2 июл кунлари Ўзбекистондаги Қорақалпоғистон автоном республикаси маркази- Нукус шаҳрида   давлат Конституциясига ўзгартириш киритиш режасига қарши  нодир ва мисли кўрилмаган эътирозли намойишлар бўлиб ўтди. Қорақалпоғистонда жума куни бўлиб ўтган митинг минглаб одамларни ушбу минтақа кучаарига тўлади ва бу митинг Ўзбекистон Конституциясига  ўзгартиришлар лойиҳаси эълон қилинганидан кейин бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон автоном республикасидаги норозилик намойишлари бошланишидан кейин  бу автоном республикаси парламенти, вазирлар кенгаши Жоқорғу кенеши ва Ички ишлар вазирилиги кеча баёнот берди.

Баёнотда келтиришича Ўбекистонда амалга оширилаётган ошкора сиёсат ва сўз эркинлигига қарамасдан, жума куни  Қорақалпоғистоннинг маркази Нукус, шаҳрида жиноий гуруҳ ноқонуний митинг ўтказиб  Ўзбекистон давлат идоарини эгаллаб олишга уринган.

Баёнотга кўра митинг ташвиқотчилари  фуқаролар  йиғилишга таяниб жамиятни бўлиб ташашга, Ўзбекистондаги ижтимой-сиёсий вазиятни издан чиқаришга ҳаракат қилган.

Ўзбекистон расмийлари бу заминда  Қорақалпоғистонда автоном республикасидаги ҳукумат биноларни эгаллаб олмоқчи бўлган оммавий тартибсизликлар ташкилотчиларини ҳибс олинганини маълум қилди.

Ўзбекистон ИИВ га кўра Конституцияга киритилган ўзгартиришларни нотўғри тушунтириш натижасида Қорақалпоғистонда аҳоли норозилик билдирган.

Яқин ойларда  боғлиқ референдум ўтказилиши ва унга ўзгартириш киритилиши кутилаётган Ўзбекистон конституциясининг янги таҳририга биноан,  Қорақалпоғистон автоном республикаси учун сувернитет ҳуқуқи ёки ажралиб чиқиш ҳууқига бошва ҳеч қнаадй ишора йўқ.

 

Ёрлиқ