Толибон ҳукумати саноат вазири Тошкентга келди
Толибон муваққат ҳукумат саноат ва савдо вазири Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий муносабатларни кенгайтииш мақсадида кеча Тошкентга келди.
Эрон телерадикоманиясининг ўзбек тилидиги сайтининг хабар қилишича, Толибон саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий Ўзбекистон расмийлари билан ўзаро савдо ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, транзитни осонлаштириш ва Ўзбекистондаги афғонистонлик тадбиркорларининг муаммолари ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилади.
Бу эса Толибон ҳууматининг қўшни давлатлар ва минтақа билан иқтисодий алоқаларни яхшилаш ва Афғонистоннинг АҚШ томонидан тўсиб қўйилган валюта захиралари озод қилиши борасидаги ҳаракатлари сўнгги ҳафталарда жиддий кузатилаётгани пайтига тўғри келмоқда.
Афғонистонниннг қарйиб 10 миллиард долларлик активларини АҚШ томонидан блоклангани афғонистонилклар учун кўплаб муаммоларга сабаб бўлган.