Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Россия кенгаши спикери билан учрашди
Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов Россия Федерацияси кенгаши спикери Валентина Матвиенко билан учрашганини Россия Федерацияси кенгаши хабар қилди.
Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов ўз сўзида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб бораётганини, кенг кўламли ўзаро ҳамкорликда сезиларли натижаларга эришилгани ҳақида тўхталиб ўтди.
Валентина Матвиенконинг таъкидлашича, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги парламент ҳамкорлиги доимо ишчанлик ва дўстона муҳитда ўтмоқда.
“Парламент дипломатиясини ривожлантириш давлат ва ҳукумат раҳбарлари ўртасидаги алоқаларни тўлдирувчи Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг устувор йўналишига айланди. Россия ва Ўзбекистон ўртасида уч юз элликка яқин ҳужжатдан иборат мустаҳкам шартномавий-ҳуқуқий база яратилгани биз учун муҳим”, дейди Матвиенко.
У шунингдек, бу йил парламент фаолияти МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеясининг 30 йиллиги остида олиб борилаётганини эслатиб ўтди.
“Биз Ўзбекистоннинг Тошкентда 27-28 октябрь кунлари МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеясининг 30 йиллигига бағишланган сессиясини ўтказиш бўйича ташаббусини юқори баҳолаймиз”, дея қўшимча қилди Матвиенко.