июл 06, 2022 11:06 Asia/Tashkent
  • АҚШ Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан хавотир билдирди
    АҚШ Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан хавотир билдирди

АҚШ томоин Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан билдирган хавотирда, барча тарафларни зўравонликдан тийилиш ва зиддиятларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирмоқда.

АҚШ Давлат департаменти тарқатган баёнотида, "Биз Ўзбекистоннинг демократик ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз. Биз расмийларни Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятлари ва бурчларига мувофиқ, барча асосий ҳуқуқлар, шу жумладан тинч йиғилишлар ва ўз фикрини ифода этишга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишга чақирамиз.

Биз расмийларни зўравонликларни халқаро меъёрлар ва илғор тажрибалар асосида тўлиқ, ишончли ва ошкора тергов қилишга чақирамиз. Қўшма Штатлар Ўзбекистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини доимий қўллаб-қувватлайди", деб эълон қилган.

Эслатиб ўаимз бир енча кун олдин Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон автоном республиксида содир бўлган воқеларда 18 киши ҳалок бўлганди.

Ёрлиқ