Ўзбекистон қонунларида назорат-баҳолаш тизими қўлланилади
Ўзбекистон адлия вазири қонунчиликни мустаҳкамлаш ва такомиллашириш, қонунларнинг сифати ва самарадорлигии ошириш мақсадида назорат-баҳолаш системасини кенг қўлланилмоқда деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Тошкентда " Ўзбекистонда тартибга солиш сиёсати: ютуқлар ва ривожланиш истиқболлари" мавзусида йиғилиш ўтказилди.
Учрашув Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан Европа тараққиёт ва тиклаш банки билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Ўзбекистон парламенти ва ҳукумат вазирликлари вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот муассасалари ва ижтимоий ташкилотлати раҳбарлари, “Jacobs, Cordova and Associates” халқаро консалтинг ташкилотлари, Қирғизистон, Тожикистон ва Муғулистон вакиллари қатнашди.
Халқаро мутахассислар ва хорижий давлатлар вакиллари қатнашган бу йиғилишини ўтказишдан мақсад, вазирлик ва идоралар раҳбарлариниенг қонун ҳужжатларини тасдиқлаш ва уларнинг режалари мониторинги таъсирини баҳолаш бўйича билим ва амалий маҳоратларни оширишдан иборатдир.
Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлатов жамият хавфсизлиги ва соғлом турмуш шаклини таъминлаш учун қонунларга эҳтиёж борлигини, бироқ сифат ва самарадорликнинг йўқлиги иқтисодий ва тижорат тараққиётига тўсқинлик қилаётганини таъкидлаб, самарали тартибга солиш сиёсати воситаис биан ҳар қандай барқарор ривожланиш мақдаларига эришиш мумкин деб қўшимча қилди.
Ўзбекистон адиля вазири ўз сўзларида ўтган йилда назорат -баҳолаш тизимидан фойдаланишнинг кучайтиргани ўзининг ижобий натижаларини кўрсатди ва шу тариқа Адлия вазирлиги йилида 500 миллиард сўмдан ортиқ /45 миллион 754 минг доллар/ харажат қилиши мумкин бўлган қарорни тасдиқлашнинг олди олинди деб изоҳлади.