июл 14, 2022 15:51 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва МДҲга аъзо бошқа давлатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ҳажми 34 фоизга ошган
    Ўзбекистон ва МДҲга аъзо бошқа давлатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ҳажми 34 фоизга ошган

Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро Кенгашининг 61-йиғилишида Ўзбекистон ва МДҲга аъзо бошқа давлатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ҳажми 34 фоизга ошгани таъкидланди.

МДҲга аъзо давлатларнинг ёндош миллий идоралари қатори тузилмада Ўзбекистон Республикаси номидан Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолият кўрсатади.Тенглик тамойилига кўра, Кенгаш аъзолари овоз бериш, фикр билдириш жараёнида ўз позициясини баён этиш, мурожаат этиш, музокара учун мавзуни белгилаш, таклиф этиш ва келишув қарорини ишлаб чиқишда бир хил имкониятга эга.

Низомга асосан, йилига камида икки марта ўтказиладиган йиғилишда Кенгаш таркибидаги миллий идоралар раҳбарлари ва экспертлари, МДҲ Ижроия қўмитаси, Стандартлар Бюроси раҳбари ва таклиф этилган ҳалқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этади деб хабар қилган Уза.уз.

2021 йил 14 июлда тасдиқланган Баённомага асосан, Арманистон вакили икки йилга Кенгаш раиси этиб сайланган.

Ўзбекистон 2017-2018 йилларда раис, 2019-2020 йилларда ҳамраис сифатида фаолият юритган.

2021 йил 8-9 декабрь кунлари Ереван шаҳрида бўлиб ўтган 60-йиғилишда навбатдаги тадбир 2022 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонда ўтказилиши таклифи маъқулланган.

Бу галги йиғилишда Кенгаш таркибига аъзо миллий органлар раҳбарлари ва экспертлари, МДҲ Ижроия қўмитаси, Стандартлар бюроси вакиллари томонидан стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация соҳаларидаги фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган масалалар муҳокама этилади, қарорлар қабул қилиниб, тегишли Баённома расмийлаштирилади.

1992 йил 13 мартда МДҲ давлатлари Ҳукумат раҳбарлари томонидан имзоланган “Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида келишилган сиёсатни амалга ошириш тўғрисида”ги Битим асосида ташкил этилган мазкур Кенгаш Ижроия қўмита билан ҳамкорликда техник регламентни уйғунлаштириш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш бўйича келишилган сиёсатни амалга ошириш бўйича иш олиб боради.

Ёрлиқ