июл 17, 2022 09:25 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда вабо тарқалиши Ўзбекистон Санэпидхизматини хавотирга солмоқда
    Афғонистонда вабо тарқалиши Ўзбекистон Санэпидхизматини хавотирга солмоқда

Афғонистоннинг икки вилоятида бир кунда 40 га яқин одам вабодан вафот этгани ҳақида хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлганига қарамай, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан юзага келган вазият юзасидан ҳеч қандай расмий хабар берилмаган.

Ўзбекистон республикаси Санэпидхизмати матбуот хизмати, вабо – vibrio cholerae микроорганизми келтириб чиқарадиган, ўткир инфекция. Касаллик диарея билан кечади, бу сувсизланиш ва қон томирлари етишмовчилигини келтиради. Кўпинча инфекция ифлосланган сув ёки денгиз маҳсулотлари орқали юқади деб хабар қилди.

Хабарда келтирилишча, Санитария-эпидемиология хизмати томонидан кенг доирада олиб борилаётган тадбирлар аҳоли санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга йўналтирилган. 

Ўзбекистон Республикаси бўйича амалга оширилаётган профилактик ва эпидемияга қарши самарали тадбирлар натижасида ўлат, сариқ иситма, вирусли геморрагик иситмалар, парранда гриппи каби ўта хавфли юқумли касалликлар, жумладан вабонинг республика ҳудудига четдан кириб келиши ва аҳоли ўртасида тарқалиб кетишига йўл қўйилмади деб хабар қилган Кун сайти.

Ўзбекистонда  вабо касаллиги тарқалиши ва келиб чиқиши олдини олиш юзасидан қатор чоралар кўрилмоқда.

Касалликлар четдан кириб келиши олдини олиш мақсадида, республика бўйича давлат чегаралари кесишиш жойларида 54 та санитария–карантин пунктлари (СКП) фаолият кўрсатиб келмоқда, шулардан 36 таси автомагистрал йўлларида, 11 таси халқаро аэропортларида, 6 таси темирйўл ва 1 таси дарё портида ташкил этилган.

Ўзбекистонга чегарадан кириб келаётган йўловчилар тиббий–санитария кўригини яхшилаш мақсадида, барча халқаро аэропортлар ва автомагистрал йўлларда жойлашган йўловчи ўтиш оқими юқори бўлган СКПлар замонавий тепловизорлар ва контактсиз термометр (пирометр)лар билан етарлича таъминланган. 

Ёрлиқ