Ўзбекистондан Россияга автобус қатнови қайта тикланди
(last modified Tue, 19 Jul 2022 05:19:44 GMT )
июл 19, 2022 10:19 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистондан Россияга автобус қатнови қайта тикланди
    Ўзбекистондан Россияга автобус қатнови қайта тикланди

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган Россияга автобус қатнови бошланганини маълум қилди.

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон-Россия автобус йўналиши 18-июлдан бошлаб қайта тикланади. Ушбу маршрутнинг манзили - Москва, Қозон ва Санкт-Петербург.

Тошкент вокзалидан душанба ва пайшанба кунлари автобуслар Тошкент-Москва йўналиши бўйича ҳаракатланади. Чипта нархи бир миллион сўм (91 доллар).

Тошкент-Қозон йўналиши бўйича автобуслар сешанба ва жума кунлари қатнайди. Чипта нархи 800 000 сўм (73 доллар).

Тошкент-Санкт-Петербург йўналиши бўйича автобуслар чоршанба ва шанба кунлари қатнайди. Чипта нархи 1 250 000 сўм ($114).

14-июндан бошлаб Россияда коронавирус сабабли киритилган бир қанча чекловлар бекор қилинди.

Тошкент-Самара ва Тошкент-Волгоград йўналишларида темир йўл алоқалари тикланди. Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг Россияга темир йўл орқали киришига қўйилган чекловлар бекор қилинди.