Гулнора Каримова 303 млн долларлик (293 млн франк) маблағларини қайтариб олиши мумкин
Швейцария суди Гулнора Каримова мансабдор шахс бўлмаган, деган хулосага келганидан кейин, унга Швейцарияда музлатилган 303 млн долларлик (293 млн франк) маблағларини қайтариб олиш имкони пайдо бўлиши мумкин.
Швейцария апелляция суди йирик коррупция можароси ортидан қамоққа олинган Гулнора Каримовани давлат амалдори эмас, деган қарорга келди, дея хабар қилган Bloomberg нашрига таниб Кун сайти.
Бу унинг телекоммуникация шартномалари эвазига “пора” олгани ҳақидаги даъволар исботланмаганлигини англатади.
Таъкидланишича, Гулнора Каримова мансабдор шахс бўлмаган экан, унинг пора олиш жинояти билан айбланиши ноқонуний ҳисобланади. Ушбу ғалаба Гулнора Каримовага Швейцарияда музлатилган 303 млн долларлик (293 млн франк) маблағларини қайтариб олиш учун ҳуқуқий асос яратиши мумкин.
Ўзбекистон биринчи президентининг қизи Гулнора Каримова Ўзбекистондаги иқтисодий жиноятлари учун 2015–2020 йилларда уч марта судланган. 2020 йил мартида унга 13 йил-у 4 ой қамоқ жазоси тайинланган. Қонунчиликка мувофиқ, жазо муддати 2015 йил 21 августдан бошлаб ҳисобланган.