Владимир Норов: Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларига қўйилган чекловлар олиб ташланиши зарур
(last modified Tue, 26 Jul 2022 04:56:15 GMT )
июл 26, 2022 09:56 Asia/Tashkent
  • Владимир Норов: Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларига қўйилган чекловлар олиб ташланиши зарур
    Владимир Норов: Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларига қўйилган чекловлар олиб ташланиши зарур

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Тошкентда бўлиб ўтаётган Афғонистон бўйича халқаро конференциядаги маърузасида Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларига қўйилган чекловларни олиб ташлашнинг нечоғли муҳим эканлигини маълум қилди.

“Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларига қўйилган чекловларнинг олиб ташланиши афғон иқтисодиётини тиклаш, муҳим инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда бугунги кунда ушбу дўст мамлакат халқи олдида турган ўткир ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг асосий омилларидан биридир”, деб таъкидлади Владимир Норов.

Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказида “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги Афғонистон бўйича халқаро конференцияда  Владимир Норов, “Муваққат ҳукумат томонидан халқаро ҳамжамиятнинг асосий талаблари, жумладан, кенг вакилликка асосланган инклюзив ҳукумат тузиш, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва миллий озчиликлар, шунингдек, афғонларнинг тўла ҳуқуқли мактаб таълимига қабул қилиниши бўйича зудлик билан амалга оширилишини керак бўлган вазифалар таъкидланди. Бу бутун афғон халқи учун тинч келажак кафолатидир”, деган Ўзбекистон ТИВ раҳбари сўзлаорини кун сайти келтирган.

Унинг сўзларига кўра, муваққат ҳукумат томонидан халқаро ҳамжамият асосий талаблари, кенг вакилликка асосланган инклюзив ҳукумат тузиш, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва миллий озчиликлар, афғонларнинг тўла ҳуқуқли мактаб таълимига қабул қилиниши бўйича зудлик билан амалга оширилишини керак бўлган вазифалар бор.

Бу бутун афғон халқи учун тинч келажак кафолатидир деб қайд этди Норов.