Шавкат Мирзиёев Толибон ҳукуматини халқаро террорчи ташкилотлар билан алоқаларни узишга чақирди
Ўзбекистон президенти Афғонистон бўйича халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган мурожаатида Афғонистон ҳукуматини жаҳон ҳамжамиятининг асосий талабларига риоя қилишга чақирди.
“Биз Афғонистоннинг ҳозирги ҳукуматини терроризмнинг ҳар қандай шакли ва кўринишлари олдини олиш ва уларга қарши курашиш, барча халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқаларни узиш учун ўзининг қатъий иродасини намоён этиб, кескин чоралар кўришга чақирамиз”, - дейилади Ўзбекистон президенти мурожаатида.
Хабарга кўра, бу муваққат ҳукуматга ишончнинг мустаҳкамланишига олиб келади.
“Шунингдек, Афғонистон учун ён атрофдаги давлатлар ва халқаро ҳамжамият билан дўстлик, яқин қўшничилик ва ўзаро фойдали ҳамкорлик муҳитида барқарор тараққий этиш бўйича аниқ истиқболларни очади”, дейилган Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатини Кун сайти келтирган.