Ўзбекистон делегацияси Арабистонда бўлиб ўтадиган Ислом Ҳамкорлиги ташкилоти мажлисида қатнашади
Ўзбекистон делегацияси Арабистонда бўлиб ўтадиган Ислом Ҳамкорлиги ташкилоти мажлисида қатнашади
Ўзбекистон делегацияси 25-28 июлда Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Ислом Ҳамкорлиги ташкилоти мажлисида қатнашади. Бу ҳақда Спутник ахборот агентлиги Ўзбекистон ТИВ хабарига асосан хабар қилади. “Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Жиддада бўлиб ўтадиган Ислом Ҳамкорлиги ташкилотининг иқтисодий, маданий ва ижтимоий масалалар комиссиясининг 39-кенгашида қатнашади”, — дейилган Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлиги хабарида. ТИВ хабарга кўра, ташриф давомида Ўзбекистон делегациясининг Ислом Ҳамкорлик ташкилоти раҳбарияти ҳамда Саудия Арабистони ТИВги билан учрашув ўтказиши кутилмоқда. Ислом Ҳамкорлиги ташкилоти 1969 йилда, ислом давлатлари орасида ижтимоий, иқтисодий ҳамда сиёсий ҳамфикрлик уюштириш учун ташкил қилинган эди. Ташкилотга 57 мамлакат аъзо. Россия ушбу ташкилотда 2005 йилдан буён кузатувчи мақомига эга. 2015 йилнинг май ойида Қувайтда бўлиб ўтган учрашувда, Ислом Ҳамкорлиги ташкилоти Ташқи Ишлар вазирларининг навбатдаги учрашувини Тошкентда ўтказишга ва 2016 йилда ташкилотга раислик навбати Ўзбекистонга ўтишига келишиб олинган эди.