Сардор Умурзоқов Толибон делегациясини қабул қилди
Толибон ТИВ ва молия вазирлари Амирхон Муттаки ва Ҳидоятуллоҳ Бадрий Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов билан учрашув ўтказиб, транзит, темир йўл қурилиши ва қишлоқ хўжалиги масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон томони Толибонга чорва ветеринарияси бўйича ёрдам беради, Трансафғон темир йўли йўналишида эса экспедиторлик ишлари ҳафта бошидан бошланади.
Бундан ташқари, “Толибон” вакиллари Афғонистон билан чегарадош Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов билан ҳам учрашув ўтказди.
Бундан олдин "Толибон"* ташқи ишлар ва молия вазирлари Амирхон Муттаки ва Ҳидоятуллоҳ Бадрий Самарқанд вилояти Паяриқ тумани Хартанг қишлоғида жойлашган Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилишди.
Толиблар Самарқанддаги масжидларидан бирида жума намозини ўқишди.