Владимир Норов Туркия ТИВ раҳбари билан учрашди
(last modified Tue, 02 Aug 2022 08:41:40 GMT )
август 02, 2022 13:41 Asia/Tashkent
  • Владимир Норов Туркия ТИВ раҳбари билан учрашди
    Владимир Норов Туркия ТИВ раҳбари билан учрашди

Бугун 2 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов «Ўзбекистон - Озарбойжон - Туркия» мулоқот формати биринчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатга келган Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли билан учрашди.

Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон ва Туркия расмийлари мулоқоти чоғида ўзаро савдо ҳажмини ошириш, иқтисодиёт турли тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, маданий-гуманитар ва туризм алмашинувларини кенгайтириш юзасидан олий даражада эришилган келишувлар ижросига эътибор қаратилди.

Дунёдаги ва минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Туркия делегацияси Тошкентда Афғонистон бўйича бўлиб ўтган конференция натижаларини юқори баҳолади. Афғонистон йўналишидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттириш ва бу мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатишга икки томон ҳам тайёрлиги эътироф этилди.

Мавлуд Чавушўғли Тошкент шаҳрида ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул бўлган вазирликлар раҳбарлари иштирокида «Ўзбекистон – Озарбойжон – Туркия» мулоқоти биринчи йиғилишини ўтказиш муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади.