Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон расмийларининг 3 томонлама учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Wed, 03 Aug 2022 06:02:11 GMT )
август 03, 2022 11:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон расмийларининг 3 томонлама учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида " Тирмиз-Мазори шариф-Кобул-Пешовар" темир йўли қурилишига бағишланган Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон юқори мартабали шахсларнинг уч томонлама йиғилиши ўтказилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, йиғилиш кеча сешанба куни  Ўзбекистон транспорт вазири  Акмал Камолов , бу мамлакат транспорт вазири ўринбосари Абдусамад Муъминов,  Афғонистон темир йўллари бошқармаси бошлиғи Бахтурраҳмон Шарофат,  Покистон темир йўллари вазири ўринбосари Аршад Салом Хатток  ва Покисоннинг Ўзбекистондаги элчиси Сайид Али Гелоний иштирокида бўлиб ўтди.

 3 томонлама йиғилиш иштирокчилари ушбу темир йўл линиясини қуриш жараёни билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар ва кейинги қадамлар бўйича келишиб олдилар.

Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон вакиллари " Термиз-Мозори шариф-Кобул-Пешовар" темир йўл линиясини қурилишини Покистон портларига юкларни транзит қилиш имконияти туфайли ҳар учала давлат учун фойдали деб таърифладилар.

Темир йўл линиясини амалга оширишнинг тахминий қиймати 4 миллиард  600 миллион долларга баҳоланмоқда.

Макзкур режани амалга ошириш учун ҳам 5 йил вақт керак бўлади.