Тошкентда ШҲТ Ҳудудлар раҳбарларининг форуми ўтказилди
Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳудудлари раҳбарларининг форуми бўлиб ўтди.
ШҲТ форуми савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда ҳудудлараро ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилганинии Спутник хабар қилди..
Тадбирда 50 дан ортиқ спикерлар – Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудлари раҳбарлари ҳамда делегация вакиллари сўзга чиқади.
Бундан ташқари, ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудлари ва Тошкент шаҳридаги дипломатик ваколатхоналарининг 150 дан ортиқ вакиллар ҳамда 50 дан кўпроқ тадбиркорлар иштирок этдилар.
Форум дастури ялпи мажлис ва 3 та панель мунозараларидан иборат.
Ишбилармон доиралари учун бизнес-форум, “В2В” учрашувлар ва Ўзбекистон ҳудудларига саёҳатлар ташкил этилади.