Шавкат Мирзиёев илк марта Саудия Арабистонига сафар қилади
август 15, 2022 16:05 Asia/Tashkent
Жорий йилнинг 17−18 август кунлари Ўзбекистон президенти Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга боради.
Хабарларга кўра, бу охирги 30 йил ичида Ўзбекистон давлат раҳбарининг илк ташрифидир.
Шавкат Мирзиёев ташрифи дастурига мувофиқ Жидда шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Уларда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади. Алоҳида эътибор «яшил иқтисодиёт», юқори технологиялар ва рақамлаштириш, инновациялар, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаларига қаратилади.