Россия мудофаа вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди
август 24, 2022 09:15 Asia/Tashkent
Сергей Шойгу Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишида иштирок этиш мақсадида Ўзбекистонга келди.
Россия мудофаа вазири Ўзбекистонга ишчи ташриф билан келганини Ўзбекистон ОАВ лари хабар қилган.
Шойгу Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишида иштирок этади.
ШҲТ Йиғилишда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳамда Беларус ҳарбий делегациялари қатнашиши кутилмоқда.
ШҲТ Мудофаа вазирлари йиғилиши бугун- 24 август куни ўтказилади.