Финляндияда Ўзбекистон сарзамини тарихи ва маданиятига оид 300 дан ортиқ қўлёзма аниқланди
(last modified Sun, 28 Aug 2022 05:09:07 GMT )
август 28, 2022 10:09 Asia/Tashkent
  • Финляндияда Ўзбекистон сарзамини тарихи ва маданиятига оид 300 дан ортиқ қўлёзма аниқланди
    Финляндияда Ўзбекистон сарзамини тарихи ва маданиятига оид 300 дан ортиқ қўлёзма аниқланди

Финляндия Миллий кутубхонаси фондларида ҳозирги Ўзбекистон сарзаминлари тарихи ва маданиятига оид 300 дан ортиқ қўлёзма аниқланди

Ўзбекистоннинг Финляндиядаги элчиси  ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик университети кафедра мудири, профессор, қўлёзма тадқиқотлари соҳасидаги таниқли мутахассис Гулноз Халлиева учрашуви чоғида бу тўғрисида маълум қилинган.

Гулноз Халлиева 1–26 август кунлари Финляндияда бўлиб, Инновацион ривожланиш вазирлигининг «Европа фондларида сақланаётган, Ўзбекистонда мавжуд бўлмаган туркий қўлёзмаларнинг маълумотлар базасини ва «Yevroturcologica.uz» электрон платформасини яратиш» грант лойиҳаси доирасида тегишли қўлёзмаларни аниқлаш бўйича тадқиқотлар олиб борган.

Ташаббус давлат раҳбарининг 2017 йил 24 майдаги «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлашга қаратилган.

Финляндия Миллий кутубхонасида олиб борилган илмий изланишлар натижасида ўзбек олими бу ерда Ўзбекистоннинг қадимий тарихи ва маданиятига оид 300 дан ортиқ қўлёзма асар мавжудлигини аниқлашга муваффақ бўлди. Улардан 11 таси Ўзбекистонда ўхшаши бўлмаган сўфийлик луғатларининг қўлёзма нусхалари, фойдали ўтлар хусусиятлари тавсифи ва бошқа қимматли материаллардан иборат.