Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида қўшма савдо зонаси ташкл этилади
Афғонистоннинг Балх ва Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятидаги чегарадош ҳудудида икки ой ичида савдо ҳудуди ташкил этилади.
Савдо ҳудудини ташкил этиш учун 120 гектар ер ўзлаштирилади ва унинг қиймати 75 миллион долларни ташкил қилади. Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасида иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва афғон ишбилармонларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йили қўшма савдо ҳудудини ташкил этиш режаси имзоланган. Эслатиб ўтамиз, ўтган 7 ой ичида икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 406 миллион 400 минг долларга тенг бўлди.
Савдо зонаси афғон бизнес эгаларига визасиз алоқа ўрнатиш ва савдо қилиш имконини беради. Афғонистон маҳсулотлари ҳам ўзбекистонлик савдогарларга тақдим этилади.