Шавкат Мирзиёев ва Франк-Вальтер Штайнмайер: ЕИ доирасида ҳамкорликлани ривожлантирамиз
Кеча Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқотида Германия президенти давлат раҳбари ва кўп миллатли халқни мамлакат мустақиллиги 31 йиллиги билан самимий қутлади.
Ўзбекистон ва Германия олий даражадаги келишувларни амалга ошириш натижасида икки томонлама муносабатларда юксак даражага эришилганини қайд этди. Жорий йил бошида ўзаро товар айирбошлаш 60 фоизга ўсди. Ўзбекистонда Германиянинг 200 дан зиёд етакчи компаниялари муваффақиятли фаолият юритмоқда. Ўтган ойда Knauf, Papenburg ва Falk Porsche каби таниқли корхоналарда Ўзбекистонда ўз янги заводларини ишга туширди.
Ўзбекистон ва Германия президентлари амалий ҳамкорлик кенгайиши, узоқ муддатли шерикликни ривожлантиришга қаратилган қўшма дастур ва лойиҳалар илгари сурилишини қўллаб-қувватлади.
Минтақавий ҳамкорлик, Европа иттифоқи доирасидаги конструктив мулоқотни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди. Афғонистонда узоқ муддатли тинчликни таъминлаш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш мақсадида фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.