Ўзбекистон ва Озарбойжон республикаси энергетика соҳасида ҳамкорликлар кенгайтирилади
Ўзбекистон ва Озарбойжон республикаси энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «Йўл харитаси» имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Озарбойжон республикаси Энергетика вазирлиги энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «Йўл харитаси» имзоладилар.
Икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг 10 ойида 61 миллион 100 минг долларга етганди.
Ўзбекистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида имзоланган, «Йўл харитаси» 2022-2023 йиллар давомида томонлар мамлакатда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишда тегишли танловларда иштирок этишга таклиф қилиши, хусусий инвестициялар ҳисобидан янги иссиқлик электр станцияларини қуриш соҳасида билим ва илғор тажриба алмашиш, ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш, энергия (электр энергияси ва табиий газ) бозорларини либераллаштириш ва яратиш, хусусийлаштиришда томонларнинг иштирокини таъминлаш ва хусусий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари бўйича тажриба ва ахборот алмашувини амалга оширишни назарда тутади.
Ҳужжат энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш соҳасида ҳамкорликни ташкил этиш, инвестицияларга хусусий секторни жалб этиш, кадрлар тайёрлаш, «Ўзбекнефтгаз» ва SOСAR компанияси кимё, нефть-газ маҳсулотларини экспорт-импорт қилиш бўйича қўшма тадбирларни ташкил этиш, SOСAR билан Озарбойжон республикасида геологик қидирув ва углеводородларни қазиб олиш лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш имкониятларини ишлаб чиқиш, қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тажриба алмашиш каби чора-тадбирларни ўз ичига олади.