Мирзиёев ва Жапаров : сентябрда чегаралар бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўли ўтади
Кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали суҳбатида, икки мамлакат ўртасида чегаралар бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши сентябрда ўтказилиши ҳақида хабар бердилар.
Икки давлат етакчилари шу кунларда мамлакатларда кенг нишонланаётган мустақиллик байрамлари муносабати билан бир-бирини қутлаб, биродар халқларга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари суҳбатлари чоғида, давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссия навбатдаги йиғилишини жорий йил сентябр ойида ўтказишга келишиб олинди.
Транспорт ва энергетика соҳаларида минтақавий аҳамиятга молик устувор инфратузилмавий лойиҳаларни, “Қамбарота-1” ГЭСни қуриш лойиҳасини илгари илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат раҳбарлари Марказий Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ШҲТ Самарқанд саммити кун тартибини муҳокама қилди.