Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга $150 млн кредит ажратади
(last modified Sat, 03 Sep 2022 11:50:11 GMT )
сентябр 03, 2022 16:50 Asia/Tashkent
  • Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга $150 млн кредит ажратади
    Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга $150 млн кредит ажратади

ОТБ Ўзбекистонда озиқ-овқат ва сув хавфсизлигини яхшилашга кўмаклашиш учун 150 млн доллар миқдорида кредитидан ташқраи, 3 млн доллар грант ажратишни маъқуллади

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги унумдорлигини ошириш учун ер ва сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш жараёни ОТБ томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

«Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашган сув ресурсларини бошқариш» лойиҳаси танланган ирригация-дренаж тизимларини модернизация қилади ва уларни янада самарали бошқариш бўйича мамлакат салоҳиятини ошириш орқали сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайди, дейилади хабарда банк юқори даражадаги технологиялар фондидан 300 000 АҚШ доллари миқдорида грант ажратади.

Лойиҳа ҳукуматнинг юқори қўшимча қийматли экинларга ўтиш, ер ва сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича устувор йўналишларини қўллаб-қувватлашни назарда тутади.

Ўзбекистонда фойдаланиладиган барча сув ресурсларининг тахминан 90% қишлоқ хўжалигига, жумладан, ғалла ва пахтани суғориш учун сарфланади. Бироқ иқлим ўзгариши сув таъминотига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Лойиҳа доирасида Амударё ва Зарафшон дарёлари ҳавзаларида сувни ҳисобга олиш тизимини яхшилаш ва мавжуд ирригация- дренаж инфратузилмасини янгилаш орқали иқлимга чидамли ва такомиллаштирилган суғориш тизимларини яратиш режалаштирилган.