Осиё тараққиёт банки: 2023-2024 йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти яна ўсади
-
Осиё тараққиёт банки: 2023-2024 йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти яна ўсади
ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти яқин икки йилда ҳар йили 5,5 фоизга ўсишини маълум қилди.
Ўзбекистоннинг жорий ва келаси йил учун иқтисодий ўсиши яхшиланади деб ОТБ хабарини Қалампир сайти келтирган.
Аввалроқ минтақавий тараққиёт банки апрель ойида 5 фоизлик иқтисодий ўсишни башорат қилган эди.
Бунинг омиллари қаторида Россияга озиқ-овқат ва тўқимачилик маҳсулотлари экспортининг кўпайиши ҳамда инвестицияларнинг ўсиши қайд этилган.Ўзбекистон иқтисодиёти биринчи ярим йилликда 5,6 фоизга ўсди ва бу кутилганидан ҳам юқори бўлди. Бу фискал рағбатлантириш, мустаҳкам ташқи савдо, саноатнинг ўсиши ҳамда тоғ-кон саноати ва инвестицияларнинг кўпайиши билан боғлиқ.
Бироқ ОТБга кўра, инфляция даражаси 10 фоиздан пастга тушмайди. Нархларни либераллаштириш қисқа муддатда инфляция босимининг ошишига ёрдам беради. Келаси йили инфляция 2015 йилдан буён энг паст – 10 фоиз кўрсаткичга тушиши қайд этилган.
“2023 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда инфляция иш ҳақи ва пенсиялар ошиши ҳисобига ўтган йилдаги 10,6 фоиздан 11 фоизга тезлашди ва энергия тарифларининг прогноз кўтарилиши ҳисобига йил давомида юқорилигича қолади”, дейилади банк ҳисоботида.