Самарқанд вилоятидаги “Жартепа” /ўзбек- тожик чегараси/ чегара божхона пости вақтинча ёпилди
Самарқанд вилоятидаги “Жартепа” чегара божхона постида фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланишига вақтинчалик чеклов ўрнатилди.
Тожикистон ҳудудига ўтишнинг энг муҳим божхона постларидан бўлган, ўзбек -тожик чегарасидаги Жартепа постида жойлашган биноларни капитал таъмирлаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётгани сабабли 5–16 сентябрь кунлари фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишига вақтинчалик чеклов жорий этилди.
Жартепа божхона постидаги чеклов қуйидаги ҳолатларда татбиқ этилмайди:
▪️ дипломатик ва халқаро ташкилотлар ходимларига;▪️расмий (ҳукумат) делегациялар таркибига кирувчи шахсларга;▪️республикада инвестиция лойиҳалари доирасида фаолият юритиб келаётган хорижий ташкилотлар ходимларига;▪️халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга;▪️мамлакатда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;▪️ Тожикистон давлатида доимий яшовчи Ўзбекистон фуқароларига;▪️ ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига;▪️Тожикистонга кетаётган учинчи давлат фуқароларига.