Норов “Форс Кўрфазидаги Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши-МО” йиғилишида таклифлар билдирди
(last modified Thu, 08 Sep 2022 04:28:26 GMT )
сентябр 08, 2022 09:28 Asia/Tashkent
  • Норов “Форс Кўрфазидаги Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши-МО” йиғилишида таклифлар билдирди
    Норов “Форс Кўрфазидаги Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши-МО” йиғилишида таклифлар билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Арабистон пойтахти бўли ўтган “Форс Кўрфазидаги Араб давлатлар ҳамкорлик кенгаши - Марказий Осиё” стратегик мулоқотининг биринчи йиғилишида қатнашди.

“Форс Кўрфазидаги Араб давлатлар ҳамкорлик кенгаши - Марказий Осиё” стратегик мулоқотининг биринчи йиғилишида   Кенгашга аъзо давлатлар - БАА, Баҳрайн, Саудия Арабистони, Қатар, Қувайт, Ўмон ҳамда Марказий Осиё мамлакатлариҚозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда сиёсат, хавфсизлик, савдо ва инвестициялар, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар ва спорт соҳаларида Кенгашга аъзо мамлакатлар ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилинди.

Владимир Норов ўз нутқида Кенгашга аъзо мамлакатлар билан алоқаларни ривожлантириш Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади.

Кенгаш ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш мақсадида Ишбилармонлар кенгашини тузиш, транспорт соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар темир йўли қурилишини жадаллаштириш, шунингдек транспорт вазирлари йиғилишлари форматини йўлга қўйиш бўйича таклифлар билдирилди.

Биргаликда клиникалар фаолиятини йўлга қўйиш, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш, олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар таълими марказларининг филиалларини очиш, илмий ва академик алмашинувларни жадаллаштириш, инновацион ишланмалар ва стартапларни қўллаб-қувватлашнинг муҳимлиги қайд этилди.