Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
-
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 25 декабр- 31 январгача кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
- Санкт-Петербургда МДҲ саммити ўтказилди. Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашди
- Самарқанда Док-1 МАКС» препаратидан вафот этган болалар сони 18 кишига етди
- Ўзбекистон ва Туркия маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни ратификация қилмоқчи
- Ўзбекистон ва Покистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказмоқчи
- Ўзбекистон Эронга 11 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилган
- Шавкат Мирзиёев фармони билан Владимир Норов лавозимидан четлаштирилди
***

Кеча Санкт-Петербургда Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди.
Санкт-Петербургда бўли ўтган МДҲ саммитида, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян ҳам қатнашди.
Саммитда 2022 йилдаги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилиниб, бўлажак 2023 йил учун устувор вазифалар муҳокама қилинди. Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
***
Самарқанддаги болалар шифохонасида «Док-1 МАКС» препарати сабаб 18 нафар бола вафот этди.
24 декабр куни Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили Алия Юнусова ҳамда бола ҳуқуқларини таъминлаш сектори вакиллари Самарқанд вилояти болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири, вилоят прокурори биринчи ўринбосари, Самарқанд шаҳар прокуратураси ходимлари, вилоят ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази раҳбари ва вилоят ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси бош педиатри иштирокида юқоридаги ҳолат бўйича ўрганиш ўтказилди.
Кун сайтининг хабар қилишича, ўрганишларга кўра,, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида сентябр–декабр ойларида 21 нафар бемор ўткир буйрак зарарланиши билан текширилган, даволанган. Беморлар Жиззах, Қашқадарё, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятидан бўлган. 3 нафар бемор соғломлаштирилиб уйига жавоб берилган ва 18 нафари вафот этган. Беморларнинг барчаси 6 ёшгача бўлган болалар. Уларнинг 15 нафари 3 ёшгача бўлган болалар.
еморлар яқинларидан уларнинг касалланиш сабаблари суриштирилганда уларда шамоллаш аломатлари бўлгани ва даволаш мақсадида «Док-1 МАКС» препарати қабул қилишганидан сўнг аҳволи оғирлашганини айтишган.
«Док-1 МАКС» препаратининг ҳар 10 млда парацетамол – 500 мг, гвайфенезин – 200 мг, фенилэфрина гидрохлорид – 10 мг мавжуд. Мутахассислар «Док-1 МАКС» препаратни 2 ёшдан қўллаш мумкинлиги кўрсатилгани, лекин шундай таркибли бошқа компаниялар препаратларини асосан 12 ёшдан кейин қўллашга рухсат берилганини таъкидлашди.
«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонунининг 40-моддасида патологик-анатомик тадқиқотлар соғлиқни сақлаш муассасаларида одам ҳаётлигида ҳамда ўлганидан сўнг ташхис қўйиш (биопсия ва аутопсия), шунингдек, клиник шароитда ташхис қўйиш ва касалликни даволаш ишлари тўғри олиб борилганини назорат қилиш, ўлим сабаблари ҳақида аниқ маълумотлар олиш мақсадида ўтказилиши белгиланган.
****
Ўзбекистон Сенатнинкечанги ўттиз олтинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Туркия ҳукумати ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги қонун муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ОАВларига кўра, бу халқаро битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонун Ўзбекистон ва Туркия фуқароларига суд томонидан тайинланган жазони ўз мамлакатида ўташ учун ҳуқуқий асос ва имконият яратади. Ушбу ҳуқуқий ҳужжатга кўра маҳкумлар қонунда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ келишаётган томонларнинг мурожаатлари асосида берилади.
Ўзбекистон билан Туркия ҳукумати ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни ратификация қилишни муҳокамаси чоғида сенаторлар маҳкумларнинг жазони ўз юртида ва жамиятида ўташи уларга яқинлари билан мунтазам кўришиб туриш имконини беришини, бу эса оилавий муносабатларга ижобий таъсир кўрсатишини, шунингдек, маҳкумларнинг жамият ижтимоий ҳаётига мослашишига ёрдам беришини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Туркия ҳукумати ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиниши фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини янада самаралироқ ҳимоя қилиш имконини беради, республиканинг халқаро майдондаги ижобий нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Муҳокама якуни бўйича сенаторлар битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллади.
****

Ўзбекистон ва Покистон икки мамлакта ўртаисдаги товар айирбошлаш ҳажмини яқин келажакда 500 миллион ва бир неча йил ичида 1 миллиард долларга етказишни режалаштиряпти.
Покистон пойтахти - Исломобод шаҳрида Ўзбекистон бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашувда бунга имкон берувчи Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни келишиш ва уни имзолашни муҳокама қилди.
Ўзбекистон ва Покистон расимйлари йирик минтақавий транспорт-логистика лойиҳаларини амалга ошириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш истиқболларини кўриб чиқишди. Техник-иқтисодий жиҳатлар бўйича олиб борилаётган ишларнинг бугунги ҳолатига эътибор қаратишди.
Учрашув якунида 2023 йил бошида Тошкентда Ўзбекистон-Покистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги учрашувини ўтказишга келишиб олишди.
***

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси ҳисоботига биноан, жорий йилнинг 11 ойида Ўзбекистон Эронга 11 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилган.
Жорий йилнинг 11 ойида Ўзбекистон Эронга 11 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилган.
Ўзбекистон давлат статистика қўмиатси ҳисоботига кўра, Ўзбекистон 2022-йилнинг ўтган 11 ойида хорижий мамлакатларга бир миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилган.
Ўзбекистон шунингдек Қозоғистонга 606,6 минг тонна, Россияга 512,5 минг тонна, Қирғизистонга 146 минг тонна, Хитойга 105,6 минг тонна, Покистонга 51,5 минг тонна, Афғонистонга 34,8 минг тонна, Белорусга 22,8 минг тонна, Тожикистонга 21,5 минг тонна, Туркияга 15 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилган.
Статистик маълумотларга биноан, Ўзбекистонда йилига 21 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот етиштирилади шундан атиги 1, 5 миллион тоннаси хорижий мамлакатларга экспорт қилинади.
***
Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан мамлакат ТИВ раҳбари Владимир Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон президент фармони асосида,Бахтиёр Саидов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан халқ таълими вазири лавозимидан озод этилган.
Владимир Норов 2021 йил 30 декабрь куни ташқи ишлар вазири этиб тайинланди. Жорий - 2022 йил сентябрь ойида эса Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ Владимир Норов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланганди. Норов 2019–2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби лавозимида ишлаган. Норов фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик даражасига эга.