Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи озарбайжонлик ҳамкасби билан мулоқот қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i78926-Ўзбекистон_Ташқи_ишлар_вазири_вазифасини_бажарувчи_озарбайжонлик_ҳамкасби_билан_мулоқот_қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов 31 декабрь куни Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамов билан телефон орқали суҳбатлашди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
Январ 01, 2023 15:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи озарбайжонлик ҳамкасби билан мулоқот қилди
    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи озарбайжонлик ҳамкасби билан мулоқот қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов 31 декабрь куни Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамов билан телефон орқали суҳбатлашди.

 Озарбайжон ташқи сиёсат идораси раҳбари Бахтиёр Саидовни юксак масъулиятли лавозимга тайинлангани билан самимий табриклади деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати..

Ўзбекистон ва Озарбайжон республикаси  кўп қиррали стратегик шериклик муносабатларини кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга ўзаро тайёрлик тасдиқланди.

Вазирлар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар ва бўлажак тадбирлар жадвалини келишиб олди.

Владимир Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ташқи ишлар вазири  лавозимдан озод жтилди. Бахтиёр Саидов Ўзбекистон халқ таълими вазири лавозимидан озод этилиб, ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.