Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитда қайси халқаро ташкилотлар қатнашиши маълум бўлди
(last modified Sun, 11 Sep 2022 05:13:29 GMT )
сентябр 11, 2022 10:13 Asia/Tashkent
  • Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитда қайси халқаро ташкилотлар қатнашиши маълум бўлди
    Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитда қайси халқаро ташкилотлар қатнашиши маълум бўлди

БМТ ҳамда унинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси, ЮНЕСКО, МДҲ, КХШТ, ЕОИК, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Араб давлатлари лигаси каби ташкилотлар Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммитида иштирок этади.

Жорий йилнинг 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиўтадиган ШҲТга аъзо мамлакатлар саммитида иштирок этадиган халқаро ташкилотлар маълум бўлди.

Хабарга асосан, ШҲТ саммитида иштирок этмоқчи бўлган халқаро ташкилотлар орасида БМТ ҳамда унинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси, ЮНЕСКО, МДҲ, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ), Евроосиё иқтисодий кенгаши, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Араб давлатлари лигаси каби ташкилотлар бор.

ШҲТнинг бундай кенг форматдаги саммити илк бор Самарқандда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Экспертларнинг фикрича, бу нуфузи ортиб бораётган ва географик кўлами кенгайиб бораётган ташкилотга янада кенгрок ҳамкорлик ва мулоқот майдончасига айланиши учун яхши имконият очиб беради.

Олдинроқ, ушбу саммитда иштирок этадиган 15 мамлакат раҳбарлари номи эълон этилганди.