Самарқанд шаҳрида Ҳаким Абулқосим Фирдавсий ҳайкали ҳам ўрнатилди
(last modified Sun, 11 Sep 2022 10:23:01 GMT )
сентябр 11, 2022 15:23 Asia/Tashkent
  • Самарқанд шаҳрида Ҳаким Абулқосим Фирдавсий ҳайкали ҳам ўрнатилди
    Самарқанд шаҳрида Ҳаким Абулқосим Фирдавсий ҳайкали ҳам ўрнатилди

Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида буюк форс шоири Ҳаким Абулқосим Фирдавсий ҳайкали очилди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳаким Абулқосим Фирдавсий-машҳур эронлик ва форс шоири ва  ва мангу " Шоҳнома" эпоси ва шедеврининг муаллифи ҳайкали ўрнатилди.

Фирдавсийнинг дунё миқёсидаги шуҳратига бу машҳур эронлик ва форсийзабон шоирнинг ёшлигида бошланиб қарилигида якунланган мангу " Шоҳнома" китобидир, зеро бу китобни таълиф этишда у умрининг 30 йилини сарфлаган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Самарқанд шаҳридаги Панжоб маҳалла фуқаролар йиғинида расмийлар, мутассаддийлар ва маданий арбоблар иштирокида Ҳаким Абулақосим Фирдавсий ҳайкалини ўрнатишнинг расмий маросими бўлиб ўтди.

Самарқандда Фирдавсий ҳайкали ўрнатилган кўча ҳам бу буюк Ҳаким номини олди.

Эслатиб ўтамиз олдинроқ, Самарқанд шаҳрида шоирлар устози, форс тилининг илк машҳур шоири сифатида танилган Абуабдуллоҳ Рўдакий ҳайкали қайта очилганди.

Рўдакий лақаби ва шоирлар устози сифатида танилган Абуабдуллоҳ Жаъфар бин Муҳаммад Ҳаким бин Абдураҳмон бин Одам Рудакий Самарқандий ҳижрий-шамсий 4 асрда Сомонийлар сулоласи даврида Катта Эрон маданияти ва цивилизацияси ҳудудининг машҳур форс шоири  ҳисобланади.