Афғонистон ҳукумати Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой билан савдо-транзит шарномасини имзолади
(last modified Sun, 11 Sep 2022 10:58:05 GMT )
сентябр 11, 2022 15:58 Asia/Tashkent
  • Афғонистон ҳукумати Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой билан савдо-транзит шарномасини имзолади
    Афғонистон ҳукумати Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой билан савдо-транзит шарномасини имзолади

Афғонистоннинг муваққат ҳукумати Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой билан савдо-транзит шарномасини имзолади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистондаги Толибон ҳаракатининг темир йўл бошқармаси бугун ўз баёниясида Толибон темир йўл департаменти Хитой, Ўзбекистон ва Қирғизистон темир йўл департаменти билан Тошкенда қўшма иқтисодий коридор яратиш бўйича шартнома имзолади.

Хабарга кўра, Хитой ва Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари билан  имзоланган шартномага асосланиб Афғонистоннинг экспорт ва импорт товарлари ушбу давлатлар орқали темир йўл линиялари орқали олиб ўтилиши кўзда тутилган.

Толибон ҳукумати темир йўл департамети баёнотига асосан, ушбу келишувнинг амалга ошириши даромадларни оширади ва импорт қилинадиган товарлар нахини пасайтиради шунингдек Афғонистонда минглаб одамларни иш билан таъминлайди.

Бу келишув амалга оширилгач, илгари Хитойдан Афғонистонга ва аксинча икки ой ичида келган тижорат товарлари икки ҳафта муддатга қисқартиради.

Афғонистон темир йўл тармоғига эга бўлмаса-да, баъзи давлатар жумладан Туркманистон, Ўзбекистон ва Эрон темир йўл тармоғига чекланган даражада боғланган.