Шавкат Мирзиёев: Самарқанддаги саммит ШҲТ тарихида муваффақиятнинг янги бир саҳифасидир
(last modified Mon, 12 Sep 2022 08:34:11 GMT )
сентябр 12, 2022 13:34 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев: Самарқанддаги саммит ШҲТ тарихида муваффақиятнинг янги бир саҳифасидир
    Шавкат Мирзиёев: Самарқанддаги саммит ШҲТ тарихида муваффақиятнинг янги бир саҳифасидир

Ўзбекистон презиенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги саммит Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) тарихида муваффақиятнинг яна бир саҳифасини очади деб айтди.

Шавкат Мирзиёев мақола шаклида ҳам чоп этилгна бу сўзларида “ушбу афсонавий шаҳар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти тарихида муваффақиятнинг яна бир саҳифасини очишига шубҳа йўқ. Самарқанднинг шонли тарихий мероси бунга хизмат қилади. Кўп асрлар мобайнида бу шаҳар Европадан Хитойгача бўлган мамлакатларни мустаҳкам ришталар билан боғлаб, Шимол ва Жанубни, Шарқ ва Ғарбни ягона чорраҳада туташтирган”, - дея ёзади президент ўзининг “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” деб айтган.

Самарқанд ўн тўртта мамлакат етакчиларини ташкилотнинг ва унга аъзо ҳар бир давлатнинг фаровонлиги ва равнақига хизмат қиладиган янги ва илғор таклиф ҳамда ташаббуслари билан кутиб олишга тайёр эканини билдирган.

Мирзиёевнинг сўзларига кўра, ШҲТнинг Самарқанд саммити умумий хавфсизлик ва тараққиёт йўлидаги ўзаро ҳурмат, ишонч, конструктив ҳамкорлик принципларига асосланган янги, инклюзив мулоқотни йўлга қўйиш борасида ўзига хос намуна бўла олади.

Самарқанд ташқи сиёсат бобида устувор йўналишлари турлича бўлган давлатларни бирлаштириш ва муросага келтиришга қодир айнан шундай платформага айлана олади.

“Тарихан шаклланган тушунчага кўра, Самарқанддан туриб қаралганда, дунё тарқоқ эмас, балки яхлит ва бўлинмас бўлиб кўринади. “Самарқанд руҳи” деган ноёб феноменнинг мазмуни ҳам асли шунда мужассам бўлиб, у халқаро ҳамкорликнинг, жумладан, ШҲТ доирасидаги шерикликнинг принципиал жиҳатдан янги форматини шакллантириш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиши мумкин”, - деб ҳисоблайди Мирзиёев.

Ўзбекистон етакчиси “Самарқанд руҳи” бундан 20 йил аввал мамлакатларнинг давр талабларига мос, янги ташкилотни яратишига туртки берган “Шанхай руҳи”ни уйғун равишда тўлдириб туришини қайд этган.

“Шу сабабдан аминмизки, Самарқандда ШҲТ ҳаётининг янги босқичи бошланишига гувоҳ бўламиз – Ташкилотнинг таркиби кенгайиб, унинг келажак кун тартиби шаклланади ва бунда чуқур рамзий маъно мужассам”, - дейди Мирзиёев.