ШҲТга аъзо мамлакатлар раҳбарлари Самарқандга келмоқда
Россия президенти ҳам бугун Самарқандга етиб келди.
Россия президенти Владимир Путин, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган саммитида иштирок этиш учун Самарқандга етиб келди", - дейилган хабарда.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун 15 сентябрь куни мамлакатга келди.
15 сентябр куни Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф, Беларус президенти Александр Лукашенко ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ҳам ШҲТ саммити бўлиб ўтадиган Самарқандга шаҳрига етиб келди.
14 сентябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Самарқанд халқаро аэропортида Хитой етакчисини худди Мирзиёев кутиб олди.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ҳам Самарқанд шаҳрига етиб келган.
Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрь куни Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашида иштирок этиш учун Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга келганди.