Эрон ва Ўзбекистон ўртасида энергетика соҳасида меморандум имзоланди
Эрон нефт вазири ва Ўзбекистон энергетика вазири вазифасини бажарувчиси ўртасида энергиянинг саккиз хил йўналиши бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандум имзоланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон нефт вазири Жавод Авжий ва Ўзбекистон энергетика вазир вазифасини бажарувчиси Азим Аҳмадхўжаев учрашувида икки мамлакат ўртасида энергетининг турли тармоқларида ҳамкорлик қилиш бўйича англашув меморанум имзоланди.
Хабарга биноан, Эрон ва Ўзбекистон олий мартабали делегациялари Эронда нефт-кимиё лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, нефт ва газ соҳасида геологик-қидирув ишларни олиб бориш, Эрон нефт-кимиё маҳсулотларини Ўзбекистонга етказиш, хом нефт ва нефт маҳсулотларини айирбошлаши, нефт-кимиё заводлари учун катализаторлар ва кимиёвий моддаларни ишлаб чиқиш ҳамда тижоратлаштириш бўйича қўшма тадқиқотлар, икки мамлакатда нефт-кимиё ва газ саноатини ривожлантириш учун моилявий ёрдам кўрсатиш ва банк ҳамкорлигини қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар.