сентябр 15, 2022 11:22 Asia/Tashkent
  • Самарқандда Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой темирйўли лойиҳаси бўйича уч томонлама битим имзоланди
    Самарқандда Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой темирйўли лойиҳаси бўйича уч томонлама битим имзоланди

Кеча ШҲТ Самарқанд саммити доирасида «Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой» темирйўли бўйича ҳамкорлик тўғрисида уч томонлама битим имзоланди.

Кеча 14 сентябрь, ШҲТ Самарқанд саммити доирасида  Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, Қирғизистон Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги, Хитой Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси ўртасида «Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой» темирйўли қурилиши лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида уч томонлама битим имзоланди.

Мазкур ҳужжат билан Қирғизистон ҳудудидаги темирйўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бўйича барча ишларни 2023 йил биринчи ярим йиллигида якунлаш белгиланган. 

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқишда томонлар иштироки, молиялаштириш ва харажатларни тақсимлашига аниқлик киритилган.

Ёрлиқ