сентябр 15, 2022 12:56 Asia/Tashkent
  • Самақанд саммити доирасида Ўзбекистон ва Хитой  ўртасида 15 млрд долларлик келишувлар имзоланди
    Самақанд саммити доирасида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 15 млрд долларлик келишувлар имзоланди

Бугун Самарқандда бошланадиган ШҲТ саммитидан олдин, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг музокаралари якунида икки мамлакат ўртасида йирик келишувлар имзоланди.

Ўзбекистон ва Хитой етакчилари учрашувида  Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларини атрофлича кўриб чиқдилар.

Мирзиёев ва Си Цзиньпин савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, бунда электрон тижоратни ривожлантириш, саноат кооперацияси бўйича, энг аввало, автомобилсозлик, “яшил” энергетика, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилма каби соҳаларда илғор лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини қайд этдилар.

Хитойнинг камбағалликка қарши курашиш, ҳудудларни ривожлантириш ва профессионал кадрлар тайёрлаш борасидаги илғор тажрибасини ўрганиш ва жорий этишни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Мирзиёев ва Си Цзиньпин ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш зарурлигини таъкидладилар. Шу мақсадда жорий йил якунига қадар Ўзбекистонда икки мамлакат ҳудудларининг биринчи форумини ўтказиш таклиф этилди.

Ёрлиқ