Абдулла Арипов Бишкекка сафарида Қирғизистон президенти билан учрашди
(last modified Mon, 26 Sep 2022 12:05:30 GMT )
сентябр 26, 2022 17:05 Asia/Tashkent
  • Абдулла Арипов Бишкекка сафарида Қирғизистон президенти билан учрашди
    Абдулла Арипов Бишкекка сафарида Қирғизистон президенти билан учрашди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашди.

Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукумат делегацияларининг қўшма мажлисида иштирок этиш мақсадида Бишкекда бўлиб турибди.

Садир Жапаров учрашув якунлари икки давлат халқлари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ўзбек- қирғиздавлат чегарасини делимитация қилиш бўйича ҳуқуқий жараённи тезроқ якунланишига хизмат қилишига ишонч билдирди.

Суҳбат чоғида Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон Бош вазирини Қирғизистонга сафари жараёнида, Қирғизистон - Ўзбекистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича қўшма мажлис баённомаси имзоланди.

Баённомани Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев имзолади.