Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон телефон орқали суҳбатлашдилар
-
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон телефон орқали суҳбатлашдилар
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали суҳбатлашди.
Шавкат Мирзиёев бу суҳбатда, Тожикистон президентини 70 йиллик юбилейи билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, Тожикистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг замонавий Тожикистонни барпо этиш ва мамлакат халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида бугунги даражага эришишдаги ўрни қайд этилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари суҳбат чоғида, илгари эришилган келишувлар ва қабул қилинган битимларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва бошқа муҳим йўналишлардаги устувор кооперация лойиҳаларини илгари суришга хизмат қиладиган қўшма инвестиция фонди ўз фаолиятини бошлагани қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз Россия президенти ва Эрон Ислом Республикаси президенти ҳам Тожикистон етакчисини 70 йиллик юбилейи билан табрикдладилар.