Ўзбекистон ДХХ чегара хизмати ва Толибон делегацияси учрашдилар
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i76136-Ўзбекистон_ДХХ_чегара_хизмати_ва_Толибон_делегацияси_учрашдилар
Балх вилоятининг Ҳайратон портида Афғонистон муваққат ҳукуматининг шимолий чегараси қўмондонлиги масъуллари Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари делегацияси билан учрашув бўли ўтди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
октябр 07, 2022 12:30 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ДХХ чегара хизмати ва Толибон делегацияси учрашдилар
    Ўзбекистон ДХХ чегара хизмати ва Толибон делегацияси учрашдилар

Балх вилоятининг Ҳайратон портида Афғонистон муваққат ҳукуматининг шимолий чегараси қўмондонлиги масъуллари Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари делегацияси билан учрашув бўли ўтди.

Ўзбекистон ДХХ чегара хизмати ва Толибон делегацияси учрашувида  хавфсизлик ҳолати ва чегара масалалари юзасидан фикр алмашган.

«Ушбу учрашувда томонлар икки давлат чегараси орқали хавфсизликни яхшилаш, муаммоларни ҳал қилиш, чегара кучлари ўртасида зарур мувофиқлаштириш ва алоқани таъминлаш ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Толибон делегациялвари ўз муаммоларини мулоқот йўли билан ҳал қилишга ва келажакда эҳтимолий чегара бузилишларининг олдини олишга келишиб олди», - деб хабар қилган А Толибон Мудофаа вазпрлиги

Толибон томони делегациясига 6-чегара бригадаси қўмондони Мансур Мавлавий, Ўзбекистон делегациясига эса полковник Холиқ Назар бошчилик қилган.