13 октябрдан эътиборан Ўзбекистон ва Эрон ўртасида виза жараёни соддалаштирилди
(last modified Thu, 13 Oct 2022 06:23:38 GMT )
октябр 13, 2022 11:23 Asia/Tashkent
  • 13 октябрдан эътиборан Ўзбекистон ва Эрон ўртасида виза жараёни соддалаштирилади
    13 октябрдан эътиборан Ўзбекистон ва Эрон ўртасида виза жараёни соддалаштирилади

Жорий йил 13 октябрдан эътиборан Ўзбекистон ва Эрон ҳукуматлари ўртасидаги ишбилармон ва илмий доиралар вакиллари ҳамда сайёҳлик гуруҳлар учун виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисидаги битим кучга кирди

Кун. уз сайтининг хабарқилишича, битим Эрон президентининг 14-16 сентябрь кунлари Ўзбекистонга (Самарқанд шаҳри) буюрган расмий ташрифи доирасида имзоланганди.

Эрон ва Ўзбекистон ўртасида визани соддалаштириш бўйича ҳужжат 11 моддадан иборат бўлиб,  унинг кучга кириши икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, туризм, фан ва илмий фаолият соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Ҳужжатда икки давлат ўртасида бевосита сайёҳлар алмашувини ташкил қилиш, ишбилармонлик ва илмий соҳадаги қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишув ўз аксини топган.

Мазкур ҳукуматлараро битимни амалга ошириш учун Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги масъул этиб белгиланган.