Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши раиси Шарл Мишел билан учрашди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i76796-Шавкат_Мирзиёев_Европа_кенгаши_раиси_Шарл_Мишел_билан_учрашди
Европа кенгаши раиси Шарл Мишел 27 октябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди.
(last modified 2022-12-11T07:16:27+00:00 )
октябр 28, 2022 18:06 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши раиси Шарл Мишел билан учрашди
    Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши раиси Шарл Мишел билан учрашди

Европа кенгаши раиси Шарл Мишел 27 октябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Тошкентдаги «Кўксарой» қароргоҳида Шарл Мишелни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Улар биргаликда суратга тушди. Сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Тор доирадаги учрашувда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди, халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистондаги янгиланишлар ва ислоҳотларни, инновациялар, «яшил» иқтисодиёт, рақамлаштириш соҳаларида амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида амалий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги биргаликдаги ишларни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

Ўзбекистон томонидан «Марказий Осиё - ЕИ» форматидаги саммитда илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни рўёбга чиқариш бўйича «йўл харитаси»ни тайёрлаш масаласи келишиб олинди.