Танзила Норбоева Самарқандда Озарбойжон республикаси Миллий Межлиси раиси билан учрашди
(last modified Mon, 31 Oct 2022 05:51:09 GMT )
октябр 31, 2022 10:51 Asia/Tashkent
  • Танзила Норбоева Самарқандда Озарбойжон республикаси Миллий Межлиси раиси билан учрашди
    Танзила Норбоева Самарқандда Озарбойжон республикаси Миллий Межлиси раиси билан учрашди

Ўзбекистон сенат раиси Танзила Норбоева Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кузги сессиясида иштирок этиш учун ташриф буюрган Озарбойжон республикаси Миллий Межлиси раиси Соҳиба Гафарова билан мулоқот қилди.

Ўзбекистон сенат раиси Танзила Норбоева ва Озарбойжон республикаси Миллий Межлиси раиси Соҳиба Гафарова учрашувида гендер тенглик ва оила масалалари, икки мамлакат ҳудудлари ўртасида амалий мулоқотни йўлга қўйиш каби масалалар эътибор марказида бўлди.

Жорий  йилнинг 29 июнь куни Сенат раиси Танзила Норбоеванинг Озарбойжон республикасига ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Озарбойжон республикаси  тадбиркор аёллари биринчи бизнес-форуми ўтказилгани, мазкур форумда саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик каби соҳаларда самарали фаолият юритаётган Ўзбекистон тадбиркор аёллари иштирок этиб, қатор келишувларга эришилгани алоҳида таъкидланди.

Танзила Назарбоева ва Соҳиба Ғаффорова  якунида парламентлар савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш бўйича ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда Ўзбекистон ва Озарбайжон тадбиркор аёллари навбатдаги бизнес-форумини Ўзбекистонда ўтказиш борасида келишиб олинди.